Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
8 May 2019
Бугун жонажон Ўзбекистонимиз узра “9 май — Хотира ва қадрлаш куни” кенг нишонланмоқда. Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган уруш ва меҳнат фахрийларини қадрлаш, уларга юксак эътибор кўрсатиш ҳамда мазкур урушда жасорат ва қаҳрамонликлар кўрсатиб ҳалок бўлган юртдошлармизни хотирлаш мақсадида ўтказилаётган ушбу тадбирлар бугун бутун халқимизнинг алоҳида эътиборига сазовор. Чунки “Хотира ва қадрлаш куни” нафақат халқимизга хос меҳр-оқибат, мурувват ва қадр каби ҳислатларни ифодалайди, балки барчамизни, айниқса, келажак авлодни бугунги тинч-осойишта, тараққиёт сари катта қадамлар ташлаётган ҳаётимизнинг қадрига етиб яшашга ҳам даъват этади. 
Шу боис “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси мамлакатимиздаги барча уруш ва меҳнат фахрийларини ҳамда санъатимиз, маданиятимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган барча катта авлод вакилларини “9 май — Хотира ва қадрлаш куни” билан самимий табриклайди. Сизнинг жасоратингиз, меҳнатингиз ва фидойилигингиз ҳеч қачон унутилмайди. Байрамингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 103
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech