Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
8 May 2019

Юртимизда “Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан куни кеча яъни 2019 йил 7 май куни Тошкентдаги Humo Arena муз саройида катта концерт бўлиб ўтди, дея хабар беради муз саройи матбуот хизмати. Кечки концерт дастурида жаҳонга машҳур фигурачилар, россиялик машҳур эстрада юлдузлари ва миллий эстрада юлдузларимиз иштирок этишди.

t8nZv59cX10DuhP0ojUw.jpg

Муз устида олимпия чемпионларининг кўриниши, Европа ва жаҳон фигурали учиш чемпионлари: Дробязко ва Повилас Ванагас, Мария Петрова и Алексей Тихонов, Елена Йованович и Нодари Маисурадзе, Алексей Ягудин, Аделина Сотникова, шунингдек,  Татьяна Навка ва Роман Костомаровларнинг чиқишлари гулдурос қарсаклар билан кутиб олинди.

5XeM7AdsgBNxbvNSGGbp.jpg

Шунингдек, россиялик таниқли эстрада хонандаси Олег Газманов ҳамда Италиянинг афсонавий “Ricchi E Poveri” эстрада гуруҳининг чиқишлари томошабинларга кўтаринкилик бағишлади.

IvrEsv3Lqhigd4OoCJRU.jpg

Миллий эстрадамиз юлдузлари Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Юлдуз Усмонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархонлар ҳам ўзларининг байрамга атаб тайёрлаб келган қўшиқлари билан юртдошларимизни хурсанд қилишди. Минглаб мухлислар ўз мобиль телефонлари чироқларини ёқиб севимли хонандаларининг чиқишларини қўллаб-қувватлаб туришди.

Nwjvbbk5ffoAamRZhpnG.jpg

VwCHgTcwbvyQepPv8yAK.jpg

Кўрсатилган дастурларнинг ҳар бири ўзгача бўлиб,  бу томошабинларда унутилмас ҳиссиёт ва таассурот қолдирди. Концерт якунида саҳнада болалар хор гуруҳи иштирок этди.

Manba: http://humoarena.com
Ko'rishlar: 38
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech