Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
8 Iyun 2019
Китоб — бу хазина. Китобга ошно бўлган ёшлар қалбида фақат ва фақат эзгулик уруғи ниш уради. Китоб инсонлар кўнглида ҳаётга муҳаббат, меҳр-шафқат, инсонийлик туйғуларининг шаклланиши, яхшилик ва ҳаётдан ҳикмат излаб яшаш каби покиза ниятларни жо қилади. Шу боис юртимизда бошланган китоб улашиш акцияси тез фурсатларда оммалашиб кетди. “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳам бу хайрли ишда фаол иштирок этмоқда. Зеро, бундай улуғ ишни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, кенг тарғиб ва ташвиқ қилиш ҳар бир санъаткор, маънавият ва маърифат кишисининг бурчидир. Кўпчиликка маълумки, китоб совға қилиш акциясида фаол иштирок этаётган “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳудудий бўлимлари ва хонандалар ҳақида сайтимизда мунтазам маълумотлар бериб боряпмиз. Очиғи, май ойи хоразмлик хонандалар учун “Китоб совға қилиш акцияси ойлиги”га айланиб кетди, десак муболаға эмас. Чунки “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Хоразм вилояти бўлими ташаббуси остида бир қатор хонандалар ўтган ойда анча фаоллик кўрсатишди. Илгари хабар берганимиздек, бу тадбирни 13 май куни хонандалар Рашид Матниязов, Арслон Бобожонов, Хуршида Эшниёзова ва Шерзод Шариповлар бошлаб берган бўлишса, 14 май куни эса “Ниҳол” мукофоти совриндори Бунёдбек Саидов ҳам ўзи таҳсил олган мактабга китоб совға қилди. Шу қатори кўплаб хонандалар ҳам бу ташаббус остида ўзларининг мактабларига бир қатор китоблар билан кириб боришди. 
Масалан, 2019 йил 13 май куни хонанда Зоирбек Турдиев Хонқа туманидаги 39-сон умумтаълим мактабига, хонанда Саидмансур Абдуллаев эса Боғот туманидаги 30-сон умумтаълим мактаби кутубхонасига бадиий адабиётлар тўпламини ҳадя этишди. 

Муҳаммад Саидметов1.jpg

2019 йил 14 май куни эса хонанда Умидбек Султонов Шовот туманидаги ўзи таълим олган 18-сон умумтаълим мактаби кутубхонасига, хонанда Муҳаммад Саидаметов Боғот туманидаги 34-сон умумтаълим мактаби кутубхонасига бадиий адабиётлар совға қилди. 

Мурод Шарипов1.jpg

2019 йил 16 май куни хонанда Мурод Шарипов “Китоб совғаси” акциясида фаол иштирок этиб, Урганч шаҳар Ахборот-ресурс марказига бадиий адабиётлар тўпламини топширди. 2019 йил 17 май куни эса “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси раққосаси Рисолат Жуманиёзова Урганч шаҳридаги ўзи таълим олган 14-сон умумтаълим мактаби кутубхонасига, хонанда Юлдуз Жуманиёзова эса Хива шаҳридаги 4-сон умумтаълим мактаби кутубхонасига бадиий адабиётлар совға қилди. 

Рисолат Жуманиёзова1.jpg


Юлдуз Жуманиёзова.jpg

2019 йил 21 май куни хонанда Гули Қўшоқова Урганч шаҳридаги 24-сон ихтисослаштирилган мактаб кутубхонасига мусиқий адабиётлар тўпламини ҳадя этди. 2019 йил 24 май куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Хоразм вилояти бўлими хонандаси Дилафруз Бекметова ўзи таълим олган Урганч шаҳридаги 14-сонли умумтаълим мактаби кутубхонасига бадиий адабиётлар совға қилиб мактаб ўқувчиларини хурсанд қилди. 

Гули Кушакова1.jpg

Ҳа, халқимиз, миллатимизнинг равнақи, келажаги соғлом ва ҳурфикрли ёшларнинг қўлида экан, демак, энг аввало ёшларимизнинг маънавиятини, онгию шуурини, дунёқарашини, тафаккурини ўстириш ҳар доимгидан-да муҳимдир. Бунинг учун эса энг биринчи галда улар қалбида китобга бўлган меҳр-муҳаббатни, яъни ёшлар ўртасида китобхонликни кучайтириш лозим бўлади.
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 136
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech