Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
6 Avgust 2019
Жорий йилнинг 6 август куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида Термиз шаҳридаги 1-сон умумий ўта таълим мактабида Термиз шаҳар ҳокимлиги, шаҳар “Нуроний” жамғармаси, шаҳар маданият бўлими, маданият бўлими қошидаги ҳаваскорлик рақс тўгараклари, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Сурхондарё вилояти бўлими ҳамда маданият бўлими тасарруфидаги 1 ва 2-БМСМ лар билан ҳамкорлигида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. 

photo_2019-08-06_19-42-01.jpg

Тадбир бошланишидан олдин, кўргазмалар намойиши бўлиб ўтди. Шундан сўнг, мутасадди ташкилот вакиллари мустақиллик, унга эришиш йўлида амалга оширилган ишлар, ушбу дориламон кунларнинг қадрига етиб, шукроналик билан яшаш лозимлиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдиришди. Сўнгра, шаҳар маданият бўлими ижодий жамоасига навбат берилди. Рақслар гулдастаси билан бошланган шодиёна ва шўх тароналар, меҳмонларнинг ўйин-кулгусига уланиб кетди. Шуни эслатиб ўтиш жоизки, вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган жадвал асосида Мустақиллик шодиёналарига оид кўнгилочар концерт дастурлари вилоят ҳокимлиги мобил саҳнаси ва истироҳат боғларида давом этади.

photo_2019-08-06_19-41-55.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 37
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech