Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
3 Avgust 2019
Жорий йил 2 август куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Хоразм вилояти бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги Урганч шаҳар 53008-сонли Ҳарбий қисм билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 август кунидаги 3898-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳафтанинг ҳар жума кунлари “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” муносабати билан 53008-сонли Ҳарбий қисм тарбиявий ва мафкуравий ишлар ойлик тадбирлар режасига асосан “Бугунги кунда маънавият — энг қудратли ва таъсирчан қуролимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбир якунида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Хоразм вилояти бўлими томонидан Ҳарбий қисмда ўз хизмат вазифаларини ўтаётган аскарлар учун концерт дастури намойиш этилди. Концерт дастурида эстрада хонандалари Севара Алламова, Самандар Ражаббаев, Дилафруз Аллашева, Моҳишарифа Матчановалар томонидан ҳарбий, она ватан, ёшлик мавзуларидаги куй-қўшиқлар ижро этилди.
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 25
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech