Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
10 Avgust 2019
Жорий йилнинг 10 август куни Термиз шаҳар 12-сонли Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган болажонлар учун муборак Қурбон ҳайит байрами муносабати билан “Меҳр қуёшидан тафт олган маскан” шиори остида байрам дастурхони ёзилди. Унда Термиз шаҳар ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар, шаҳар маданият бўлими, маданият бўлими тасарруфидаги 22-сонли Бахшилар мактаби, 2-БМСМ, “Фаррухбек” дорбозлик ва цирк жамоаси ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Сурхондарё вилояти бўлими билан ҳамкорликда концерт дастури намойиш этилди. 

photo_2019-08-12_02-05-30.jpg

Тадбирда эстрада хонандалари Ойбек Ҳалилов, Эркин Қодиров, Азиз Эсанов, ёш умидли хонанда Жамшед Хўжамбердиев, Республика кўрик-танловлар ғолибаси Багдана Базарова, Халқаро бахшилар фестивалининг энг ёш бахшиси 5-ёшли Ғолибжонларнинг ранг-баранг чиқишлари болажонларга бир олам қувонч улашди. 

photo_2019-08-12_02-05-35.jpg

Шунингдек, “Фаррухбек” дорбозлик ва цирк жамоасининг намойиш этилган трюклари ҳамда эртак қаҳрамонларининг шоу дастурлари болажонларнинг завқу шавқини янада оширди. Тадбирда санъат усталари ижросида янграган шўх тароналар барчани бирдек даврага, рақсларга чорлади.

photo_2019-08-12_02-06-07.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 65
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech