Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
31 May 2018

       Азал-азалдан санъат ва адабиёт инсонларнинг руҳий маънавий дунёси учун хизмат қилиб келган.  Халқимиз бой маданий меросга эга.  Агар тарихга бир назар ташлайдиган бўлсак, устоз санъаткорларимизнинг босиб ўтган ҳаёт йўли, уларнинг намунали одоб ахлоқлари ҳамиша биз учун ибрат мактаби бўлиб келганига гувоҳ бўламиз. Кейинги пайтларда устоз-шогирд анъаналарининг йўқолиб кетгани боисми, ёки ҳамма ўзича бошма бошига иш тутиб келаётгани сабабми айрим хонадаларимизнинг юриш туришида, кийиниш маданиятида, сўзлашув яъни муомала маданиятида, уларнинг ижро этаётган қўшиқларида миллий ўзлигимизга ёт ва бегона бўлган камчиликлар яққол кўзга ташланиб қолаётир.

 Бугун “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида “Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, аҳлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби” мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди.

photo_2018-05-31_17-02-04 (2).jpg

 Маънавият соатини  “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори О.Абдуқаҳҳоров очиб, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз томонидан ижод аҳлига кенг имкониятлар, барча шарт шароитлар яратиб берилаётган бўлса-да, бу имкониялардан айрим хонандалар тўғри ва оқилона фойдалана олмаётгани, ўзларида масъулият ва дахлдорлик ҳиссини туйиш ўрнига суистеъмол қилиш холатлари кузатилётгани, баъзи хонандалар ижтимоий тармоқларда ўзларини ўзлари кўз-кўз қилиб, турли хил суратларини намойиш қилиб, ҳатто нима овқат истеъмол қилаётганликларини ҳам яширмай   кенг оммага тарқатаётганликлари ачинарли ҳолат эканлигини таъкидлаб ўтди.

photo_2018-05-31_19-23-29.jpg

 Инсонда хусну хулқ яъни одоб бирламчи бўлмас экан, ҳар қандай маҳоратли ижро ва ҳар қандай истеъдод ҳам  иккинчи даражали бўлиб қолади. Санъаткорлар халқ назаридаги инсон. Уларга айниқса, ёшлар эргашади, андоза олади. Уларнинг ҳар бир хатти-ҳаракати эл назарида бўлади. Кейинги пайтларда айрим хонандалар ана шундай масъулиятни бироз унутиб қўйишди десак хато бўлмайди.  Хонандаларнинг очиқ сочиқ кийиниши, тўй хашамларда ўзини тута билмасликлари, муомала маданиятининг етишмаслиги, ўзига бино қўйиш, атрофдагиларни назар писанд қилмаслик – бу ҳаммаси манманлик ва кибрга берилишдан бошқа нарса эмаслигини таъкидлади.

photo_2018-05-31_19-00-09.jpg

Маънавият соатида барча муҳим масалалар кенг қамраб олиниб, хонандаларнинг одоб ахлоқ меъёрларига риоя этишлари, тўй-ҳашамларда мазмунли қўшиқларни кенг тарғиб қилиш, ўзларини тута билиш масаласи, атроф муҳит билан муомала қилиш одоби, китобхонлик, яъни саводхонлик масаласи ҳамда хонандалар томонидан куйланаётган қўшиқлар ва видеоклиплардаги саёзлик, мужмаллик, тутруқсиз сўзлар ва клипнинг ғоявий бадиий жиҳатдан жўнлиги  ва бошқа долзарб масалалар  ҳақида атрофлича фикир ва мулоҳазалар юритилди.

 Йиғилиш сўнгида кўтарилган мавзулар юзасидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист А.Муллахонов, хонандалар Ф.Саидов (Сарбон гуруҳи) ҳамда А.Солиевлвр ўз фикирларини билдирдилар.

photo_2018-05-31_16-58-01.jpg

 

Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 180
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech