Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
18 Sentyabr 2019
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан ўтказилаётган Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари” Республика кўрик-танловининг саралаш босқичи ниҳоятда қизиқарли ўтмоқда.  

Наманган.jpg

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Наманган ихтисослаштирилган санъат мактабида ўтказилган мазкур кўрик-танловининг вилоят босқичида ҳам ёш истeъдод эгалари ўз рақс санъатларини намойиш этишиб, мухлислар эътирофига сазовор бўлишди. Кўрик-танлов якунида ҳакамлар томонидан ғолиблар аниқланди. Унга кўра, 1-ўринга Наманган ихтисослаштирилган санъат мактабининг “Халқ рақси” кафeдраси ўқувчиси Ойдина Ойбeкова лойиқ дeя топилди ва Рeспублика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Эслатиб ўтиш жоизки, Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари” Республика кўрик-танлови миллий рақс ва хореография санъатини бадиий жиҳатдан ривожлантириш, миллий қадриятларни акс эттирувчи саҳна либосларини сақлаб қолиш, тиклаш ва янгиларини яратиш, ноёб мерос сифатида авлоддан авлодга ўтиб келаётган жозибали рақс намуналарини тўплаш, бойитиш, халқимиз, айниқса, ёш авлод онгига бу бебаҳо бойликларга нисбатан чуқур ҳурмат ва ҳавас туйғуларини сингдириш каби мақсадларда ўтказилмоқда.


Наманган2.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 61
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech