Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
21 Sentyabr 2019
Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Қибрай тумани, “Дўрмон” маданият саройида Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танловда Тошкент вилоятининг туман-шаҳарларидан 20 нафар ёш, яккахон рақс ижрочилари ўз дастурларини намойиш этишди. 

Тошкент вилояти1.jpg

Тадбирда иштирок этган ҳакамлар ҳайъати кўрик-танлов қатнашчиларини репертуарларининг бадиий қиймати, ижро маҳорати, ижро услуби ва йўлининг мутаносиблиги, саҳна либоси, маданияти ва декоратив-амалий ижод асарларидаги бадиий савиясига қараб, 25 балли тизимда баҳолади. 

Тошкент вилояти4.jpg

Унга кўра, Чирчиқ шаҳридан Феруза Муҳаммадшарипова 1-ўрин, Қибрай туманидан Мафтуна Фахруддинова 2-ўрин ҳамда Оққўрғон туманидан Ҳуснора Қурбонова 3-ўринга муносиб деб топилди. Танловда фаол қатнашган иштирокчиларга Тошкент вилояти Маданият бошқармаси томонидан диплом ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Тошкент вилояти.jpg
Manba: madaniyat.uz
Ko'rishlar: 61
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech