Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
19 Oktyabr 2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорига кўра, миллий рақс санъатининг ривожланиш босқичларини илмий жиҳатдан чуқур ўрганиш, жаҳон маданиятида тутган ўрнини мустаҳкамлаш ва унинг янги намуналарини яратиш, “устоз ва шогирд анъанаси асосида миллий рақс соҳасидаги етук рақс усталари, истеъдодли ва юқори малакали ижрочиларнинг рақс мактабларини яратиш, уларнинг услубларини тиклаш ва ривожлантириш, миллий рақс санъатининг ноёб меросини, шу жумладан миллий қадриятларни акс эттирувчи саҳна либосларини сақлаб қолиш, тиклаш ва янгиларини яратиш, миллий ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунликда миллий рақс ва хореография санъатини бадиий жиҳатдан ривожлантириш каби мақсадларда юртимизда ҳар икки йилда бир маротаба, дастлаб 2019 йил октябрь ойида Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари” Республика кўрик-танлови ўтказилиши белгилаб берилган.


photo_2019-10-19_19-00-37.jpg


Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари” Республика кўрик-танлови ташкил этилди.


photo_2019-10-19_19-00-43.jpg


2019 йил 19 октябрь куни “Туркистон” санъат саройида мазкур кўрик-танловнинг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш ҳамда ёш истеъдодлар иштирокида бадиий кеча ташкил этилди. Танловга кўра 1-ўринга Алина Бабешко, 2-ўринга Оксана Давлетова ҳамда 3-ўринга Дилноза Мамадалиева сазовор бўлишди. Бундан ташқари танловда фаол иштирок этган балетмейстер, жўрнавоз ва бошқа иштирокчилар ҳам фахрий ёрлиқлар билан рағбатлантирилди.


photo_2019-10-19_19-00-34.jpg


Тақдирлаш маросими муносабати билан ташкил этилган концерт дастурида Ўзбекистон халқ артистлари Хайрулла Лутфуллаев, Озодбек Назарбеков ва рақс санъати дарғалари иштирок этишиб, танлов қатнашчиларини табриклашди. 


photo_2019-10-19_19-17-02.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 121
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech