Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
7 Avgust 2019
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4038 Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари” Республика кўрик-танловини эълон қилади. 
Танловнинг мақсади: 
        Миллий рақс ва хореография санъатини бадиий жиҳатдан ривожлантириш, шу жумладан миллий қадриятларни акс эттирувчи саҳна либосларини сақлаб қолиш, тиклаш ва янгиларини яратиш, ноёб мерос сифатида авлоддан авлодга ўтиб келаётган жозибали рақс намуналарини тўплаш, бойитиш, халқимиз, айниқса, ёш авлод онгига бу бебаҳо бойликларга чуқур ҳурмат ва ҳавас туйғуларини сингдириш. Танловда 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган қизлар иштирок этиши мумкин. 
      Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари” кўрик-танлови ҳар икки йилда бир марта, икки босқичдан иборат шаклда, дастлаб 2019 йилнинг октябрь ойида ўтказилади. Танловнинг биринчи босқичи 2019 йилнинг 17 сентябридан 27 сентябригача ҳудудлар бўйлаб, иккинчи босқичи эса 17-18 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади. Кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ва якуний гала-концерт жорий йилнинг 19 октябрь куни Тошкент шаҳридаги “Туркистон” санъат саройида бўлиб ўтади.  
      Эслатма: 
     Ҳудудлардан танловга қатнашмоқчи бўлган номзодларнинг ҳужжатлари танлов бошланишидан 30 кун олдин Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирлигига, вилоятлар маданият бошқармаларига, Тошкент шаҳридан иштирок этмоқчи бўлганларнинг ҳужжатлари эса Тошкент шаҳар маданият бошқармасига топширилади. 
    Танлов учун топшириладиган ҳужжатлар: 
      Паспорт нусхаси. Диплом нусхаси. Ижодий ишлари ҳақида маълумотнома. Иш жойидан ёки ўқиш жойидан маълумотнома. 3х4 ва 9х12 ўлчамдаги иккита рангли фотосурат. Танловда ижро қилинадиган дастур (композиция номи, мусиқанинг бастакори, саҳна либослари муаллифи, балетмейстрнинг исми ва фамилияси). 
Унутманг: 
      Ҳужжатлар белгиланган муддатдан сўнг қабул қилинмайди. Мурожаат учун телефон: (71) 235-61-23 Электрон манзил: milliyraqs-tanlov@mail.ru
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 18
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech