Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
15 Oktyabr 2018

photo_2018-10-14_22-59-46.jpg

Дунёда тирик мавжудот борки, меҳрга, мурувватга ташна. Она меҳри, ватан меҳри, ота меҳри, фарзандларнинг ота онасига бўлган меҳри, катталарнинг кичикларга бўлган меҳри, устозларга, қўни-қўшни, қавму қарндошларга кўрсатиладиган меҳр, бу каби туйғулар инсон кўнглига ёруғлик олиб кирадиган ва шу билан бирга ҳаётсеварликка, яшашга умид ва ишонч ҳисларини уйғотадиган ноёб туйғулардир. Назаримизда инсон борки, меҳр-мурувват, эътиборга ҳамиша ташна. Зеро Навоий Ҳазратлари айтгаларидек, бир кўнгли синиқни хушнуд этмак  вайрон бўлган Каъбани тикламоқ билан баробардир.Аслида ҳам яшашдан мурод ҳам шудир. Бир-биримиздан меҳримизни дариғ тутмаслик, ҳар қандай вазиятда ҳам бир-биримизни суяб, ардоқлаб, қадримизга етиб яшашликдан ҳам улкан бахт бормикин дунёда. Шоир бир шеърида “ахир меҳр бозорларда сотилмайди”, дейди. Ўйлаб қарасак, бозорларда, расталарда ҳамма нарса бор. Лекин инсонга моддиятдан ҳам кўра маънавий эҳтиёж яъни унинг нозик қалбига таскин берадиган, унинг қалб кечинмалари,  ҳис-туйғуларига нафислик бахш этадиган, кемтик юракларига шодлик ва қувонч улаша оладиган ҳам атрофдагиларнинг, ўша “бозор”ларда сотилмайдиган меҳр ва муҳаббатдир.

Тобора гуллаб яшнаётган бизнинг мамлакатмизда халқ фаровонлиги, одамларимизнинг турмуш-тарзи, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашликлари, биринчи ўринга қўйилди. Халқ манфаати, инсонлар манфаати  – барча нарсадан устун деган ғоя илгари сурилди. Ҳеч бир инсон йўқки, у эътиборсиз қолса?

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг   ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом ва баркамол, дунёқараши, тафаккури кенг, маънавияти бутун инсон этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратишларида катта маъно бор. Зотан ёш авлод эртанги кунимизнинг давомчиларидир. Уларнинг иқтидорини, истеъдодини юзага чиқариш эса ҳар биримиз учун ҳам фарз, ҳам қарздир.

photo_2018-10-14_22-57-37.jpg

Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги ҳамда “Ўзбекконцерт”  давлат муассасаси янабир хайрли ишга қўл урди.  Шаҳримизда ва вилоятларда жойлашган меҳрибонлик ва мурувват уйларини таниқли санъаткорлар томонидан ўз хоҳишига кўра  оталиққа олиниши замирида ҳам инсонийлик каби эзгу ғоялар ўз ифодасини топган, десак хато бўлмас.

photo_2018-10-14_22-59-46.jpg

Халқимиз суюган хонанда Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, хонанда Баҳром Назаровлар шаҳримиздаги Хлебушкина номидаги 22-Меҳрибонлик уйида тарбияланувчилари ҳузурида бўлишди. Ҳар ойда ўтказиладиган бу учрашувдан мурод ҳам  меҳр мурувватга муштоқ кўнгилларга завқ, қувонч, шодлик улашиш бўлса, иккинчидан у ерда ўсиб вояга етаётган болажонлар орасидан санъатга, мусиқага қизиқувчи, истеъдод эгаларини кашф этиб, уларга ҳам моддий ҳам маънавий кўмак бериш, “маҳорат дарс”ларини ўтказиб, уларга  санъат сирларини яқиндан таништириб, ўргатишдир.

photo_2018-10-14_23-00-46.jpg

photo_2018-10-14_22-56-59.jpg

photo_2018-10-14_23-00-11.jpg

Куни кеча ана шундай учрашувлардан бири Жиззах вилояти Зомин тумани, Ём қишлоғида жойлашган “Аёллар” мурувват уйида бўлиб ўтди. Бунда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ва қизиқчи Шукурулло Исроиловлар иштирок этишиб,  ўзларининг концерт дастурлари билан барчанинг кўнгилини қувончга тўлдиришди. Учрашув сўнггида мурувват уйига совғалар туҳфа этишди.

photo_2018-10-14_22-58-20.jpg

Эзгу сўз, эзгу амал, эзгу иш, эзгу ниятлар ила бошланган бу хайрли иш хали узоқ давом этиб, неча-неча кўнг илларга малҳам бўлади.

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси матбуот хизмати.

Ko'rishlar: 113
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech