Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
5 Avgust 2019
Жорий йилнинг 2-3-4 август кунлари пойтахтимизнинг “Сайилгоҳ” кўчасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Ўзбекистонда илк маротаба “MuzzDay-2019” музқаймоқ, ичимлик ва ширинликлар фестивали ўтказилди.

photo_2019-08-03_21-22-09.jpg

 3 кун давомида бўлиб ўтган мазкур фестивалга ташриф буюрувчилар учун ҳар бир ҳудудда танлов, акция, Flash Mob спорт ўйинлари, фотосуратга тушиш хоналари, интерфаол тадбирлар, қизиқарли мусобақалар ва мусиқий чиқишлар ташкил этилди. Ҳатто болалар учун ҳам махсус ўйин майдончасида ширинликлардан ташқари, аниматорлар, спектакллар, танловлар ва қизиқарли ўйинлар ўтказилди. 

photo_2019-08-03_21-55-21.jpg

Энг фаол ёшлар учун эса Диско ҳудуди яратилди. Фестивалда Тоҳир Содиқов, Райҳон каби Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, Шаҳзода, Нилуфар Усмонова, Зоҳида, Ҳожиакбар Ҳайдаров, Воҳиджон Исоқов, Имрон каби эстрада хонандалари билан бир қаторда “Виа Мароқанд” гуруҳи ва “Дизайн” жамоаси ҳам чиқиш қилишиб, иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашишди.

photo_2019-08-03_22-08-14.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 31
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech