Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
12 Aprel 2019
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани, Гагарин шаҳарчасидаги Ўзбек-Қозоқ маданият маркази ҳузуридаги бир қатор тўгаракларга қатнашувчи ёш истеъдодлар учун устоз-шогирд анъаналари асосида маҳорат сабоқлари ташкил қилинди. 

photo_2019-04-12_10-50-17.jpg


photo_2019-04-12_10-15-45.jpg

Унда Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматов, “Ниҳол” мукофоти совриндори Илёс Арабов, Қуролли кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Марат Ҳакимов, хонанда Дадахон Жўраев ҳамда “Ўзбекистон” ашула ва рақс ансамбли балетмейстери Дилфуза Жўрабоевалар иштирок этишди. 

photo_2019-04-12_10-15-43.jpg


photo_2019-04-12_10-17-00.jpg

 Анъанавий ижрочилик, халқ чолғулари ва рақс гуруҳлари иштирокчиларига берилган мазкур амалий сабоқлар санъатнинг сир-асрорларини ўрганаётган ёшлар учун ўз билим ва кўникмаларини янада оширишларига, ривожлантиришларига сабаб бўлди. Тажрибали устозлар, маҳоратли санъаткорлардан олинган ушбу тавсиялар эса уларнинг келгуси фаолиятларида асқотса ажаб эмас.

photo_2019-04-12_10-58-50.jpg


photo_2019-04-12_10-58-42.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 22
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech