Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
21 Aprel 2018
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Хоразм вилояти бўлими томонидан Хоразм вилоят маданият бошқармаси билан ҳамкорликда Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани “Оқдарбанд” қишлоғида “Обод қишлоқ” дастури асосида аҳоли ва ёшлар ўртасида маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда концерт дастурларини ташкил этиш бўйича режа-жадвали ишлаб чиқилди. Ҳамкорликда ишлаб чиқилган режа жадвалга асосан Қўшкўпир тумани “Оқдарбанд” қишлоғида жойлашган маданият ва аҳоли дам олиш маркази биносида 5 апрелдан бошлаб ҳар куни соат 17:00 да маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда концерт дастурларини ташкил этди. 
photo_2018-04-21_13-14-11.jpg
Ташкил этилган тадбирлар 20 апрелга қадар давом этди. Қишлоқ аҳолиси ва ёшлар ўртасида маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда концерт дастурлари “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Хоразм вилоят бўлими ҳамда вилоят Академик ва халқ бадиий жамаоси томонидан ташкил этилди. Тадбирларда Хоразм вилоятида фаолият кўрсатаётган Ўзбекистон халқ ҳофизлари, халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари, истеъдодли ва ёш эстрада хонандалари ҳамда ашула ва рақс ансамбллари, вилоят академик ва халқ бадиий жамоалари, вилоят қўғирчоқ театри, вилоят мусиқали драма театри, Хоразм “Мақом” жамоалари жалб қилинди. 
photo_2018-04-21_13-10-41.jpg
Ҳар кунги тадбирларда ранг-баранг куй-қўшиқлар ва жозибали рақслар намойиш этилди. “Оқдарбанд” қишлоғида аҳолиси концерт дастурларини мароқ билан томоша қилишди ва ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдиришди. Қишлоқ аҳолиси бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда концерт дастурларини тез-тез ташкил этиш таклифини билдиришди.
Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 48
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech