Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
23 Aprel 2018
Жиззах вилоят Адлия бошқармаси ташаббуси билан вилоят Маданият бошқармаси ҳамда Дўстлик туман ҳокимлиги  ҳамкорлигида жорий йилнинг 23 апрель куни Дўстлик туман "Манас" қишлоқ фуқаролар йиғинида "Ҳалқ сайли" доирасида маданий маърифий тадбирлар ҳамда концерт дастури ташкил этилди. Концерт дастурида Тошкент шаҳридан ташриф буюрган санъаткорлар, Жиззах вилоят "Ўзбекконцерт" давлат муассаси вилоят бўлимининг хонандалари ҳамда академик ва халқ бадиий жамоалари дирекцияси қошидаги "Наво" ашула ва рақс ансамбли иштирок этишди. Валижон Шамсиев ва Даврон Аҳмедовларнинг   концерт дастуридаги иштирокини йиғилганлар мароқ билан тинглаб, томоша қилишди.
Шунингдек,  концерт дастури доирасида Ўзбекистон халқ шоирлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ҳодимлари, Ўзбек миллий академик драма театри актёр ва актрисалари иштирокида ижодий учрашувлар ташкил қилинди.
Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 54
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech