Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
9 Iyul 2019
Наманган вилоятининг Наманган тумани маъмурий маркази Тошбулоқ шаҳарчасида “Обод марказ” дастури асосида таъмирланган, реконструкция қилинган ва янги қурилган ўнлаб ижтимоий ва иқтисодий, маданий ҳамда инфратузилма объектлари фойдаланишга топширилди. 

Наманган Обод марказ3.jpg

Шу муносабат билан жойларда бўлиб ўтган тантанали маросимлар Тошбулоққа байрамона шукуҳ, тошбулоқликларга янада кўтаринки кайфият, ғурур-ифтихор бағишлади. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари, давлат идоралари ва муассасалари, жамоат ташкилотлари, туман аҳолиси вакиллари иштирок этган маросимларда вилоятда кейинги йилларда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари асосида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларининг самаралари ва аҳамияти яна бир бор қайд этилди, дея хабар берди Uza.uz 

Наманган Обод марказ2.jpg

Мазкур объектларнинг бир кунда фойдаланишга топширилиши эса Наманган туманида катта байрам тусини олди. Шу муносабат билан “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлими томонидан концерт дастури ташкил этилди. Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Яҳёбек Мўминов, хонандалар Отабек Муҳаммадзоҳид, Абдужалил Қўқонов, Жалолиддин Усмонов, Шавкат Ҳамдамов ва бошқа хонандалар иштирок этишиб, дилтортар қўшиқлари билан йиғилганларга кўтаринки кайфият улашишди.

Наманган Обод марказ4.jpg


Наманган Обод марказ5.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 52
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech