Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
1 Avgust 2019
Термиз шаҳридаги “Бобур” дам олиш ва истироҳат боғида Термиз шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, вилоят Божхона бошқармаси, шаҳар халқ таълим бўлими, шаҳар маданият бўлими ва “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Сурхондарё вилояти бўлими билан ҳамкорликда “Одам савдоси — давр муаммоси” шиори остида тадбир ўтказилди. Тадбир аввалида мутасаддилар бу иллатнинг хавфи ва ундан сақланиш чоралари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдириб ўтишди.  

photo_2019-08-01_21-12-50.jpg

Шунингдек, тадбир давомида одам савдосидан жабрланганлар билан билан боғлиқ турли кўргазмалар ҳам намойиш этилди. Кўргазмалар намойиши якунига етгач, шаҳар маданият бўлими ижодий жамоаси хонандалари Зуҳра Назарова ва Жамшед Хўжамбердиевлар ижросида янграган қўшиқлар ташриф буюрганларга кўтаринки кайфият бахш этди. Шундан сўнг навбат шаҳар маданият бўлими қошида ташкил этилган “Ҳаваскорлик рақс тўгараги” гуруҳига берилди. Ёш истеъдодлар томонидан ижро этилган якка ва жамоавий тарздаги ранг-баранг рақслар даврага файз улашди. 

photo_2019-08-01_21-12-31.jpg

Тадбир давомида одам савдосига қарши курашишда энг фаол бўлган маҳаллалар тақдирланишди.
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 33
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech