Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
30 Iyul 2019
2019 йил 30 июль куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида вилоят ҳокимлиги, ички ишлар бошқармаси, “Юксалиш” ахборот маслаҳат ресурс маркази, маданият бошқармаси ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Қашқадарё вилояти бўлими ҳамкорлигида “30 июль — Бутунжаҳон одам савдосига қарши кураш куни” муносабати билан “Одам савдосига қарши биргаликда курашамиз!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. 

Кашкадарё3.jpg

Тадбир давомида вилоятдаги фаол ёшлар ва таълим муассасалари ўқувчиларидан ташкил топган “Қувноқлар ва зукколар” жамоаларининг чиқишлари ҳамда мавзуга оид расмлар кўргазмалари ҳам намойиш этилди. Ушбу тадбирда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Қашқадарё вилояти бўлими эстрада хонандалари Илҳом Сиддиқов, Шоҳжаҳон Шаропов, Лазиз Ҳалимов, Жавлон ва Жавоҳир дуэти ҳамда Оқила Кенжаевалар ўзларининг концерт дастурлари билан иштирок этдилар.

Кашкадарё6.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 23
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech