Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
24 Sentyabr 2019
“Миллий рақс” ижрочилари Рeспублика кўрик-танловининг Андижон вилояти босқичи бўлиб ўтди. Кўрик-танлов аввалида ўзбек рақс санъати мутахассислари ҳамда ташкилотчилар сўзга чиқишиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори асосида бугун юртимизда рақс санъатини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, жумладан, энди ҳар икки йилда бир маротаба Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари” кўрик-танлови ўтказилиши ҳақида сўзлашиб, мазкур кўрик-танловнинг бугунги вилоят босқичи ҳам ўзбек рақс санъатида янги номлар, янги истеъдодлар кашф этилишига замин яратишини таъкидлашди.  

Андижон8.jpg

Шундан сўнг кўрик-танлов шартлари асосида ёш раққосалар томонидан рақс намуналари ижро этилди. Уларнинг ҳар бир чиқишларини эса ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди. Кўрик-танлов якунида ҳакамлар томонидан ғолиблар аниқланди. Унга кўра, 1-ўринга Нуржаҳон Ҳайдарова, 2-ўринга Сарвиноз Орипова, 3-ўринга Ойдин Ўткирбекова муносиб деб топилди. 

Андижон10.jpg

Ғолиблар дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланишиб, Рeспублика босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Эътиборлиси, мазкур кўрик-танловда ёш раққосаларнинг устозлари яъни маҳоратли балетмейстерлар ҳам тақдирланишди.

Андижон6.jpg


Андижон2.jpg


Андижон4.jpg


Андижон5.jpg


Андижон3.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 50
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech