Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
6 Iyul 2019
Айни пайтда пойтахтимиздаги «Ҳумо арена» муз саройида «Олимпия куни»га бағишланган катта байрам концертига старт берилди. Унгача эса Арена атрофида мазкур байрамнинг бир қисми бўлган турли дастурлар, жумладан, турли спорт турлари бўйича спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, югуриш мусобақалари ва бошқа тадбирлар мухлислар учун ҳавола этилди. 

Tajyorgarlik5-1024x682.jpg

Муз саройи ичкарида эса юртимизда фаолият олиб бораётган федерацияларнинг кўргазмалари ташкил этилган. Бир сўз билан айтганда, «Ҳумо арена»да ҳақиқий спорт нафаси уфуриб турибди. Энди эса спортчилар ва санъаткорлар ижросидаги концерт дастури тақдим этилмоқда. Мазкур дастур “Ўзбекконцерт” давлат муассаси ҳамкорлигида тайёрланган.

Tajyorgarlik6-1024x682.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 63
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech