Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
6 Sentyabr 2018

photo_2018-09-04_15-26-53.jpg

Бухоро вилояти Олот туманида Мустақиллик тадбирини “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним” ғояси асосида ўтказиш учун вилоятдан режиссёр ва балетмейстерлар жалб килинди. Тадбирда мактаб ва коллеж ўқувчилари, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, баркамол авлод маркази, маданият ва аҳоли дам олиш марказ тўгарак қатнашчилари, 15 сон мусиқа ва санъат мактаби,  болалар ва ўсмирлар спорт мактаби хамда Нурафшон ашула ва рақс халк дастаси хонанда ва созандалари иштирок этдилар.

 

 

 

   Тадбирда туман ҳокими Ш.Саломов туман аҳолисига байрам табригини ўқиб эшиттириб, туманда йиллар давомида эришилган ютуқлар ва ўзгаришлар ҳақида қисқача маълумот берди. Шундан сўнг тумандаги мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари, болалар ва усмирлар спорт мактаби спортчилари, баркамол авлод маркази ҳамда маданият ва аҳоли дам олиш маркази ҳаваскорлик тўгарак аъзолари, тумандаги коллежлар ва мактаблар ўқувчилари томонидан тайёрланган чиқишлар ҳамда санъаткорлар Махмуджон Ачилов, Хайрулло Буронгулов, Умиджон Юнусов, Тўймурод Азимов, Сухроб Нурматов ва бошқалар ҳамда вилоятдан ташриф буюрган санъаткорлар Дилмурод Хўжаев, Саодат Ғуломова, Хуршид ва Мадина, Мохичехра ва Асқар, “Бухоро мавжлари” рақс ансамбли раққосалари ва  "Ниҳол" мукофоти совриндори Ҳилола Ҳамидова ўзининг куй қўшиклари билан халқнинг кўнглидан жой олдилар. Байрам тадбири кўтаринки руҳда ўтди.  

 

 

Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 150
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech