Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
21 Yanvar 2019
      Бугун мамлакатимиз ҳар жабҳада туб ислоҳотлар, янгиланишлар жараёнини бошдан кечирмоқда. Албатта, бу борада санъатимиз ва маданиятмиз, адабиётимизда ҳам илк қадамлар қўйиляпти десак, муболаға бўлмас. Айтиш мумкинки,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018  йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4038-сонли қарори маданият ва санъат аҳли зиммасига янада  чуқур масъулият ва бир қатор улкан вазифалар юкладики, бунда  белгиланган вазифаларни жидду жаҳд ва шахд билан бажармоқ ҳар бир санъат кишисининг бурчидир. Ушбу   концепцияда жуда кўплаб бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалар босқичма-босқич белгилаб берилган. Шундан келиб чиқиб, "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси  қарорнинг 2-иловаси  2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”  26-банди ижросини бажариш ва таъминлаш мақсадида  2019 йилнинг 20 январь куни бир гуруҳ санъаткорлар билан  Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ туманидаги 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлишди. Мактабда таҳсил олаётган ўқувчилар билан қизғин ижодий давра суҳбатлари ўтказилди. Шундан сўнг, халқимиз ардоғидаги санъаткорлар  Ўзбекистон халқ артистлари Шерали Жўраев, Ортиқ Отажонов, “Ниҳол” мукофотининг совриндори Феруза Жуманиёзовалар  “маҳорат дарс”лари ўтказишди. 
photo_2019-01-21_21-39-39.jpg
      photo_2019-01-21_21-39-52.jpg
 photo_2019-01-21_21-39-59.jpg
      
Сўнгра, Ўзбекистон Республикаси Президенти имзолаган Мўйноқни ривожлантириш дастури асосида меҳнат қилаётган ҳашарчилар учун ўз концерт дастурларини тақдим этишди. Эътиборли жиҳати шундаки, “Миллий маданиятни янада ривожлантириш” концепциясида айнан “устоз-шогирд” анъанасини изчил давом эттириш,  чекка-чекка ҳудудларда яшаётган ёшлар орасидан санъатга мойил, қизиқувчан, интилувчан истеъдод соҳибларини излаб топиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби масалаларга алоҳида  урғу берилган. Айнан, “Халқ артитслари клуби” аъзоларининг фаолиятида ҳам бу ўз тасдиғини топяпти, десак хато бўлмайди.  
      Халқ қалбига ҳузур ва ором бағишлаш, меҳнаткашларнинг  кайфиятини кўтариш, уларни хушнуд этиш – санъатнинг олий вазифасидир. Эътроф этиш жоизки, бугун мамлакатмиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар ва тасдиқланган қарорлар сўзда, қоғозларда эмас, амалда бажарилаётгани ва ҳаётга кенг  тадбиқ этилаётгани ҳақиқатдир.  Халқимизнинг маданий ҳаётини яхшилаш, инсонлар қалбига эзгулик уруғларини сепиш, юрт учун, ватан равнақи учун заҳмат-ла меҳнат қилаётган фидойи халқимиз учун санъат аҳли ҳамиша камарбаста бўлиб келган. Яхши қўшиқ жон озиғи, дейди доно халқимиз. "Ўзбекконцерт" давлат муассасасининг юқорида зикр этилган концепцияда белгиланган вазифаларни бажариш юзасидан бошлаган  амалдаги бу эзгу иши Республикамиз бўйлаб йил давомида  ўтказиб келиниши режалаштирилган.
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 151
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech