Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
13 May 2019
Ўзбекистон давлат санъат музейида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан ташкиллаштирилган “Кўнгил таронаси” номли кўргазма давом этмоқда. Кўргазма доирасида эса рақс санъати дарғалари билан ижодий учрашувлар ва “маҳорат сабоқлари” ҳам ташкил этилмоқда. 

photo_2019-05-06_21-08-49.jpg

 Ана шундай учрашувлардан бири жорий йилнинг 2 май куни Ўзбекистон халқ артисти Малика Аҳмедова билан, 6 май куни эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Феруза Солиҳова билан бўлиб ўтди. Унда маҳоратли раққосалар иштирокчилар томонидан берилган ҳаёти ва ижоди ҳақидаги саволларга жавоб беришлари баробарида рақс санъатига мухлис бўлганларга ўзбек рақс санъати, устозлар мактаблари ва уларнинг ҳаётлари ҳақида ҳам гапириб бердилар. 

photo_2019-05-06_23-02-01.jpg

Учрашувдан сўнг эса қизиқувчилар учун “Маҳорат сабоқлари” ҳам ташкил этилди. Унда иштирокчилар таниқли раққосаларнинг устозлиги остида рақс тушиш сирларини ўрганишди. Мазкур тадбирлар иштирокчилар учун бир олам таассурот улашди, десак муболаға эмас. Негаки, ўзлари мухлис бўлган раққоса билан учрашиб, унинг ҳаёти ва ижоди билан яқиндан танишиш бир зўр имкон бўлса, айнан унинг устозлигида ўзлари қизиққан рақсларни ўрганиш иккинчи унутилмас имкон бўлди.  

photo_2019-05-06_23-01-58.jpg

Шу боис ҳам барча иштирокчилар таниқли рақс усталарига ўз ташаккурларини билдиришиб, бу каби учрашувлар кўп бўлишини тилаб қолишди. Эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон давлат санъат музейида ташкиллаштирилган “Кўнгил таронаси” номли кўргазма 30 май кунига қадар бўлиб ўтади. Унинг доирасида эса ҳали яна кўплаб рақс дарғалари ва намояндалари билан учрашувлар, мастер-класслар ўтказилади. Истаганлар бемалол ташриф буюришлари мумкин.

photo_2019-05-06_21-09-13.jpg


photo_2019-05-06_21-09-33 (2).jpg


photo_2019-05-06_21-09-37.jpg


photo_2019-05-06_23-02-43.jpg


photo_2019-05-06_23-02-48.jpg


photo_2019-05-06_23-03-00.jpg


photo_2019-05-06_23-03-06.jpg


photo_2019-05-06_23-02-23.jpg


photo_2019-05-06_21-09-14.jpg


photo_2019-05-06_23-03-11.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 20
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech