Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
16 Oktyabr 2019
     “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида айрим сабабларга кўра, лицензияси тўхтатилган санъаткорлар юзасидан брифинг ўтказилди.
        Барчамизга маълумки, бугун мамлакатимизда кўплаб соҳалар қаторида миллий маданий ва маънавий меросни сақлаш, халқаро маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, маданият ва санъат аҳлини қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратиляпти. Шунингдек, инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг мурожаатларини жойида ўрганиб, муаммоларнинг ечимини топиш ва халқимизни рози қилиш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳам бу ислоҳотлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ўз фаолиятини олиб бормоқда. 

     Маълумки, илгари айрим сабабларга кўра, тақиққа учраган хонандаларга ҳам бугун муҳтарам Президентимизнинг ғамхўрлиги, бағрикенглиги ҳамда кечиримлилиги боис яна эркин ижодий фаолият юритишларига имкон берилди. Ўтказилган брифингда мана шу ишларнинг яна бир намунаси сифатида бугундан бошлаб, айрим сабабларга кўра, лицензиялари вақтинча тўхтатилган яна бир қатор хонандаларга ижодий фаолиятларини давом эттиришлари учун имкониятлар яратилгани маълум қилинди.

    Жумладан, хонанда Абдулла Қурбонов, Жаҳонгир Отажонов, Шаҳло Аҳмедова ҳамда Ҳалима Ибрагимовалар бундан буён ўз ижодларини ривожлантириш ва халқимизга астойдил хизмат қилишларини билдиришганлиги сабаб, лицензиялари қайтарилганлиги эълон қилинди.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг санъат аҳлига бўлган ғамхўрлиги ва меҳрибонлиги, кечиримлилиги ҳамда эътибори соҳа ходимларига албатта бемисл куч-ғайрат ва шижоат бахш этади. Бундай эътиборга эса асл санъат намуналарини яратиш, халқимизга астойдил хизмат қилиш билангина жавоб қайтариш лозим.
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 187
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech