Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
1 Sentyabr 2019
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманидаги Марказий ўйингоҳда 2019 йил 31 август куни кўнгли шукроналикка лиммо-лим инсонлар иштирокида мустақиллик байрами кенг нишонланди. 

Жиззах1.jpg

Байрамона руҳда безатилган мажмуага йиғилган меҳмонлар “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида санъат усталари томонидан театрлаштирилган тарзда ташкиллаштирилган байрам дастурини зўр хурсандчилик билан томоша қилдилар. Байрам якунида тантана шарафига турфа рангларда отилган мушаклар чор-атрофни яна бир бор шодлик ва қувончга тўлдирди. 

Жиззах2.jpg

Истиқлолимизнинг 28 йиллик байрами тантаналари ана шу тариқа катта таассуротлар билан нишонланди.
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 34
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech