Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
30 May 2019
2019 йил 29-30 май кунларида хонанда Жаҳонгир Отажонов ўзининг инстаграмм саҳифасида “Ўзбекконцерт” ДМ томонидан лицензияси борасида муаммо бўлаётганини иддао қилиб, асоссиз равишда бир томонлама мурожаат қолдирмоқда.
Бу борада “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорига асосан Атажанов Жаҳонгир Сапарбаевич номига берилган лицензия амал қилиш муддати 2019 йилнинг 28 май куни тугаганлиги боис, рейтингнинг 2-гуруҳи бўйича давлат бюджетига йиллик 19867540 сўм миқдоридаги давлат божи тўловларини ҳамда хонанданинг ижодий гуруҳ аъзоларига яъни созандаларига (жами 7 нафар) лицензиялари учун ҳар бирига алоҳида йиллик 8109200 сўмдан жами 76631940 сўм миқдоридаги тўловларни (ушбу тўлов суммаси созандалар сонидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин) 3 кун муддат ичида тўлаши кераклигини маълум қилади.
Шундан сўнг унинг фаолияти яна қонуний равишда давом этаверади, акс ҳолда унинг концерт дастурлари бекор қилинади. “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳамда раҳбариятининг хонандага нисбатан ҳеч қандай эътирози йўқ ва бу масала у билан тарқалган баҳсли мунозараларга ҳам алоқадор эмас!
Хонандалар Жаҳонгир Отажонов ва Абдулла Қурбоновлар борасида юзага келган вазият хонанда Абдулла Қурбоновнинг сафардан қайтиши билан белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Бундан ташқари “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонанда Жаҳонгир Отажоновга муборак Рўзаи Рамазон ойида ижтимоий тармоқларда ножўя хатти-ҳаракатлар билан санъаткорлар ўртасида низо келтириб чиқаришга сабаб бўлувчи масхаромуз видеоларни тарқатмаслигини сўрайди.
Шу ўринда “Ўзбекконцерт” ДМ барча хонандаларни ҳам Муассаса билан очиқ мулоқот қилмай туриб, ижтимоий тармоқларда турли ноўрин, ножўя ва асоссиз гап-сўзларни тарқатмасликлари тўғрисида огоҳлантиради.
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 459
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech