Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
12 Iyul 2018

Хабарингиз бор жорий йилнинг 27 июнидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг  вилоятларда ўтказилган тадбирларда иштирок этмаганлиги туфайли хонанданинг лицензияси тугатилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Орадан бир оз вақт ўтиб, хонанда Улуғбек Раҳматуллаев Муассасага мурожаат билан чиқиб, у ўз хатосини тушуниб етганлигини ва ўз ташаббуси билан чекка ҳудудларда концерт бериш ниятида эканини билдирди. Унинг бу мурожаати муассаса томонидан қўллаб қувватланиб,  хонанда жорий йилнинг 10 июль куни Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани, Жом қишлоғида санъатсевар халқимизга ўзининг хайрия концерт дастурини тақдим этди. Улуғбек Раҳматуллаевнинг ўз хатосини тушуниб етганлигини ва ўзи ташаббус кўрсатиб  хайрия концерт дастурини намойиш этганлигини инобатга олиб, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи йиғилишида 11 июлдан  хонанданинг  лицензияси қайтариб берилиши маъқул деб топилди.

Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 469
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech