Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
8 May 2019
Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 74 йиллигига бағишланган байрам тадбирида уруш қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари, вилоят жамоатчилиги иштирок этди. Дастлаб, Хотира майдонидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйилди. Тадбир қатнашчилари майдондаги Хотира китобларини варақлаб, тинчлик ва озодлик учун курашган аждодларимиз, ота-боболаримизни ёдга олдилар. Шаҳар кўчалари бўйлаб эса Иккинчи жаҳон уруши даврида фойдаланилган автомашиналар карвони, 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган ҳаваскор спортчилар ўртасида югуриш марафони ўтказилди. 

720__HpCMY8L_UFG_HI_Fz0cgMqVUqesUjISW.jpg

Сўнг Самарқанд туманидаги сўлим масканда фахрийлар учун байрам дастури ташкил этилди. Бу ерда кўргазмали ҳарбий дала полигони яратилиб, ҳарбий техника ва қурол-яроғлар, ҳарбийлар фойдаланган ашёлар намойиш қилинди. Бунда фахрийлар ўтмишнинг оғир дамларини хотирлаб, бугунги дориламон кунлар шукуҳи ҳақида сўзлаб бердилар. Тантанали маросимда юртимиз санъат усталари ва ёш ижрочилар томонидан катта концерт дастури ва театрлаштирилган томошалар намойиш этилди. Дастурда Ўзбекистон халқ артистлари Бобомурод Ҳамдамов, Шерали Жўраев, Ортиқ Отажонов ва бошқалар ҳам иштирок этишиб, ўзларининг дилтортар қўшиқлари билан байрам қатнашчиларини хурсанд қилишди.

photo_2019-05-08_00-16-34.jpg

photo_2019-05-08_00-16-54.jpg

photo_2019-05-08_00-16-56.jpg
Manba: zarnews.uz
Ko'rishlar: 38
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech