Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
30 Iyul 2019
      30 июль — “Бутунжаҳон одам савдосига қарши кураш куни”. Маълумки, бугун одам савдоси дунё халқларини жиддий ташвишга солаётган муаммолардан бири саналмоқда. Эътиборлиси, у ҳудуд ва чегара танламаяпти. Шу боис унга қарши курашиш, унинг олдини олиш ва бу жиноятдан огоҳ бўлишга оид тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш доимо муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистонда ҳам ҳар йили “Бутунжаҳон одам савдосига қарши кураш куни” кенг нишонланади.  
      Жорий йилнинг 30 июль куни Тошкент шаҳридаги “Сайилгоҳ” кўчасида “Бутунжаҳон одам савдосига қарши кураш куни”га бағишланган тадбир ўтказилди. Ҳамкор ташкилотлар билан ташкил қилинган мазкур тадбирда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Тошкент шаҳар бўлими томонидан бир қатор санъат вакиллари иштирок этишиб, тадбирнинг самарали ўтишига ўз ҳиссаларини қўшишди. Тадбирдан кўзланган мақсад – аҳоли, айниқса, ёшларни одам савдоси муаммоси ҳақида огоҳ этиш, уларни бу жиноят гирдобига тушиб қолмаслиги учун ҳушёрликка чақиришдир.
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 14
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech