Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
11 Mart 2019
Самарқанд вилояти “Ўзбекконцерт” ДМ ва вилоят маданият бошқармаси билан ҳамкорликда “Сен буюксан муқаддас аёл” деб номланган байрами бўлиб ўтди. Дастурда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ҳосила Раҳимова, Илҳом Фармонов ва Юлдуз Турдиевалар ҳамда вилоятнинг таниқли санъаткорлари Ўзбекистон халқ артисти Мардон Мавлонов, хонандалар Умеда Ярмуҳамедова, Равшан Тўхтаев ва рақс жамоалари жозибали концерт дастурини намойиш этишди. 

  
photo_2019-03-07_21-30-13.jpg


muqaddas ayol



muqaddas

photo_2019-03-08_21-26-53.jpg

Шунингдек, хотин-қизлар байрами муносабати билан Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасида ҳам ташкил этилган дастурда “Ўзбекконцерт” ДМ вилоят бўлими хонандалари томонидан ажойиб концерт тақдим этилди. Унда эстрада хонандалари Отабек Абдуалиев, Нуриддин Ғуломов ва Умеджон Бақоевлар иштирок этишиб, ўзларининг дилбар куй-қўшиқлари билан аёлларни хурсанд қилишди. 

photo_2019-03-07_21-48-10.jpg

photo_2019-03-07_21-47-12 (2).jpg

Хотин-қизлар байрами муносабати билан ташкил этилган навбатдаги дастур эса Самарқанд вилояти ИИБ бошқармасида бўлиб ўтди. Унда вилоят “Ўзбекконцерт” ДМ бўлими томонидан бир қатор эстрада хонандалари қатнашиб, байрам иштирокчиларига юқори кайфият улашишди.

photo_2019-03-08_21-26-25.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 24
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech