Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
11 Mart 2019
Жорий йилнинг 9 март куни Сирдарё вилояти Боёвут тумани “Ҳуррият” маданият марказида “Ўзбекконцерт” ДМ Сирдарё вилояти бўлими ҳамда вилоят маданият бошқармаси ҳамкорлигида “Ўзбекконцерт” ДМ Сирдарё вилояти бўлими қошида ташкил этилган “Севинч” вокал чолғу ансамблининг концерт дастури намойиш қилинди. 


photo_2019-03-11_11-36-55.jpg

photo_2019-03-11_11-36-52.jpg


Бу тадбирдан кўзланган асосий мақсад тумандаги ёшларни маданият ва санъат тўгаракларига жалб қилиш ва уларни санъатга ошно қилишдир. Тадбирда 200га яқин ёшлар жалб қилинди ва уларга марказда мавжуд тўгараклар ҳақида маълумот бериб ўтилди. Келгусида ҳам бундай тадбирлар тизимли ва самарали ташкил этилиши режалаштирилган. Зеро, бундай тадбирлар албатта, ёшларни маданият соҳасига жалб қилишда ўз натижасини беради.

photo_2019-03-11_11-37-09.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 34
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech