Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
10 Iyul 2019
Бу йил юртимизда 12-бора ўтказиладиган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалига катта тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Дунё халқлари ўртасида ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, мусиқа санъати анъаналарини асраш ва ривожлантириш, маданиятлараро мулоқотни кучайтиришга қаратилган эзгу мақсадларни ўзида мужассам этган, ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан мусиқа оламининг йирик форуми сифатида эътироф этилган мазкур фестивал учун бугун бутунлай ёшарган мақом ансамбли билан янги дастур ва чиқишлар устида ишланмоқда.  

инфо.jpg

Мумтоз меросимиз ҳамда янги ижод намуналаридан мусиқий асарлар ўрганаётган ёшлардан иборат мазкур мақом ансамбли бугун Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошевдек санъатимиз дарғалари бошчилигида дастурга тайёрланишмоқда.  

инфо2.jpg

Анча пайтдан буён “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси мажлислар залида кўрилган тайёргарлик энди “Туркистон” санъат саройи саҳнасида олиб борилмоқда. Чунки энди ансамбл аъзоларининг саҳнадаги ҳаракатларга мослашишлари ва ўрин алмашиб чиқишлари, қўшиқлар кетма-кетлиги каби дастур режиссурасига оид қисмлар ҳам кўриб чиқилмоқда.

инфо4.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 36
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech