Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
20 Sentyabr 2019
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни “Обод марказ” дастурига киритилган Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги Шарғун шаҳарчасида “Шахтёрлар майдони”га ўрнатилган рамзий монументнинг очилиш маросими тантанали тарзда нишонланди. Унда маҳаллий аҳоли, фахрийлар ва турли соҳа вакиллари ҳамда кончилар иштирок этишди. Маросимда вилоят нуронийлари номидан “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Шамсиддин Орипов сўзга чиқиб, воҳа аҳлини муборакбод этди. 

Сурхон.jpg

Шундан сўнг, “Шуҳрат” медали соҳиби Шавкат Сурхонов, фахрий кончи Александр Зайиров ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамид Ориповлар ҳам шарҳарчанинг бугунги кўркам, обод, энг чиройли шаҳарчага айлангани ҳақида ифтихор билан сўзлашиб, аҳолини табриклашди. Табрик сўзлари якунига етгач, вилоят маданият бошқармаси, Термиз шаҳар маданият бўлими, Сариосиё тумани маданият бўлими ва “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Сурхондарё вилояти бўлими билан ҳамкорликда тайёрланган концерт дастури ташриф буюрганлар эътиборига ҳавола этилди. 

сурхон5.jpg

Тантанали маросимни шаҳар маданият бўлими бошловчиси Акромжон Қўчқоров олиб борар экан, шодиёнанинг меҳмон санъаткори Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Маҳмуд Номозовни саҳнага чорлади. Санъатсевар Шарғун шаҳар аҳолиси хонандани самимият билан кутиб олишиб, рақсларга ҳамроҳ бўлишди ва мароқли ҳордиқ олишди. Тадбир якунида меҳнат фахрийлари ва ҳудуд аҳолиси яратилган шарт-шароитлар учун шаҳарчани обод гўшага айланишида хизматлари сингган барча соҳа вакилларига ўз миннатдорликларини билдиришди.

сурхон4.jpg


Сурхон1.jpg


сурхон3.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 79
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech