Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
10 Aprel 2019
Жорий йилнинг 9 апрель куни Термиз шаҳридаги санъат саройида Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Номозов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Зиёда Қобилова, Яҳё ва Муҳсин Мўминовлар ҳамда хонанда Баҳром Назаров билан бирга Сурхондарё ёшлари ўртасида давра суҳбати ўтказилди. I Халқаро бахшичилик санъати фестивали доирасида ўтказилган мазкур тадбир қизиқарли савол-жавоблар ва куй-қўшиқларга бой бўлди. 

photo_2019-04-09_18-00-27.jpg

Суҳбат жараёнида миллий мусиқамиз, халқ қўшиқлари, уларнинг моҳияти, қўшиқчилик жанрида ўзбек фольклорининг тутган ўрни хусусида фикр алмашилди. Бундан ташқари хонандалар томонидан болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари учун маҳорат сабоқлари ҳам ўтказилди. Ушбу йиғилиш ва сабоқлар санъатга иштиёқманд ёшлар учун катта таассуротлар тақдим этди.

photo_2019-04-09_16-32-51.jpg


photo_2019-04-09_18-00-21.jpg


photo_2019-04-09_16-33-03.jpg


00fe896b7eeae831f298fa8426bd285d.jpg


photo_2019-04-09_18-01-08.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 113
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech