Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
30 Iyun 2019
Жорий йилнинг 30 июнь куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Ёшлар куни” кенг нишонланди. Шу куни эрта тонгдан барча туман ва шаҳарлардаги истироҳат боғлари, хиёбонларда ёшлар сайиллари ташкил этилиб, уларда ёшлар учун турли тадбирлар ҳам ўтказилди. 

Фаргона6.jpg

Фарғона шаҳар “Истиқлол” ўйингоҳида ҳам “Ёшлар куни” муносабати билан катта тадбир ташкил этилди. Унда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Фарғона вилояти бўлими ҳам фаол ташкилотчилик кўрсатди.  

Фаргона9.jpg

Концерт дастурида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Фарғона вилояти бўлими хонандаларидан Ўзбекистон халқ ҳофизи Илҳом Иброҳимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Яҳёбек Мўминов, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Шаҳло Рустамова ва Диёра Мухторова, хонандалар Нуриддин Асқаров, Икром Абдуллаев, Дилмурод Абдуллаев, Иззатбек Қўқонов, Нодирбек Холбоев, Абдували Ражабов, Сардор Расулов, “Наво” гуруҳи каби санъат аҳли томонидан ёшлик ва гўзалликни мадҳ этувчи куй-қўшиқ ҳамда рақслар гулдастаси намойиш этилди.

Фаргона1.jpg


Фаргона5.jpg


Фаргона4.jpg


Фаргона.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 64
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech