Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
1 Iyul 2019
Жорий йилнинг 30 июнь санасида юртимизда “Ёшлар куни” кенг нишонланди ва унинг доирасида кўплаб тадбирлар ҳам ўтказилди. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар марказларида ёшлар учун ташкил этилган бир қатор шундай тадбирлар ўз навбатида мусиқий гала концертларга ҳам уланиб кетди. Ушбу концерт дастурларини ташкил этишда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан муносиб ҳисса қўшилди.  

photo_2019-07-01_10-14-00 (2).jpg

Жумладан, 30 июнь куни Андижон шаҳрида жойлашган Алишер Навоий номли истироҳат боғининг ёзги Амфитеатрида “Ёшлар куни” муносабати билан ўтказилган гала концертда Муассасанинг вилоят бўлими ҳам алоҳида ташкилотчилик кўрсатди. 

photo_2019-07-01_10-14-05 (2).jpg

Ташкил этилган концерт дастурида эса эстрада хонандалари Ғанишер Абдуллаев, Аброр Азизов, Жасур Мавлонов, “Ниҳол” давлат мукофоти совриндорлари Машҳурбек Раимжонов, Малика Эгамбердиевалар иштирок этишиб, келажак вакиллари учун таассуротли маданий соатларни тақдим этишди.  

photo_2019-07-01_10-13-58.jpg

Эътиборлиси, концертда Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ҳам қатнашиб, андижонлик ёшларга жуда катта хурсандчилик улашди.

photo_2019-07-01_09-54-43.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 52
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech