Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
1 Sentyabr 2019
Тошкент туманида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган асосий байрам тантанаси ҳар йилгидан бошқача руҳда нишонланди. Байрам тантанаси аввалида туман ҳокими Акбар Сулаймонов нутқ сўзлаб, туман аҳолисини энг улуғ, энг азиз айём билан табриклади. Жамият ҳаётида фаоллик кўрсатган бир гуруҳ соҳа вакиллари туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Рашид Ҳолиқов, Райҳон Ғаниева, хонандалар Даврон Эргашев, Тоҳир Усмонов, Малика Равшанова, Зиёдилла Юсупов ҳамда “Афрўз” гуруҳи томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари томонидан намойиш этилган жанговар чиқишлар театрлаштирилган байрам композициясига янада файз киритди.
Manba: @toshkenttumanihokimligi
Ko'rishlar: 28
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech