Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
31 Avgust 2019
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги Санъат саройининг амфитеатрида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган, вилоятнинг асосий байрам тантаналари нишонланди. Шодиёнада фермер ва тадбиркорлар, нуронийлар, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда хорижий давлатлар вакиллари иштирок этишди. 

photo_2019-08-29_15-58-46.jpg

Дастлаб, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов воҳа аҳолиси ва шодиёнага ташриф буюрган меҳмонларни энг улуғ, энг азиз байрам билан табриклади. Шундан сўнг, байрам дастурига навбат берилар экан, миллий-этнографик гуруҳларнинг чиқишлари, турли тилларда янграган қўшиқлар, бадиий саҳна кўринишлари, Ватан, мустақиллик ва мардлик тараннум этилган қўшиқлар, айниқса, болажонларнинг чиқишлари барчага кўтаринки кайфият улашди. 

photo_2019-08-29_15-59-12.jpg

 Шундан кейин шаҳар маданият бўлимининг рақс жамоалари, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Сурхондарё вилояти бўлими хонандаларининг чиқишларига навбат берилди. Айниқса, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Маҳмуд Номозов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ҳосила Раҳимова, Сайёра Қозиева, Лола Аҳмедова, хонанда Наргиза Азимова, Ҳадича Қурбонова сингари машҳур ва таниқли хонандаларнинг чиқишлари тадбирга ўзгача шукуҳ бахш этди. 

photo_2019-08-29_15-59-11.jpg


photo_2019-08-29_15-59-16.jpg


photo_2019-08-29_15-59-13.jpg

Тантана ранг баранг мушаклар ёғдусида ўзгача таассуротлар билан якунига етди.

photo_2019-08-29_16-42-42.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 49
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech