Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
29 Avgust 2018
Бугун мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб Термиз шаҳридаги “Санъат саройи” амфитеатрида вилоятнинг асосий байрам тантаналари бўлиб ўтди.
photo_2018-08-29_07-59-07.jpg
Тадбирга ишлаб чиқариш илғорлари, фермер ва тадбиркорлар, нуронийларимиз, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда қўшни давлатлардан келган меҳмонлар таклиф этилди.
Тадбирда турли бадиий ва саҳна кўринишлари, санъаткорлар томонидан тайёрланган дилтортар қўшиқлар байрам иштирокчиларига муносиб совға бўлди. Айниқса, Ўзбекистон халқ артистлари Маҳмуд Намозов, Зулайхо Бойхонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ҳосила Раҳимова, Сайёра Қозиева, Алишер Файз, шунингдек, Ҳилола Ҳамидова сингари элимизнинг суюкли хонандаларининг чиқишлари тадбирга ўзгача шукуҳ бахш этди.
photo_2018-08-29_07-58-39.jpg
photo_2018-08-29_07-59-03.jpg
photo_2018-08-29_07-59-05.jpg
photo_2018-08-29_07-58-55.jpg
photo_2018-08-29_07-58-15.jpg
Истиқлол байрами вилоятнинг барча гўшаларида, қишлоқ ва маҳаллаларда давом этмоқда.
Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 186
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech