Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
17 May 2018

Тадбирда иштирок этиш учун ўзбекистонлик бир гуруҳ санъаткорлар Токиога йўл олган эди. 16 май куни  Токио шаҳр ининг “ Akasaka Hall ”  концерт саройида Ўзбекистон ҳафталигининг тантанали очилиши маросими бўлиб ўтди. Ўзбек санъат усталари миллий либосларда ўз маҳоратларини японияликлар саҳнасида намоён этишди.

Япония саҳнасида янграган Ўзбекистон халқ артистлари Муножот Йўлчиева, Зулайхо Бойхонова ижросидаги «Чароғон Ўзбекистоним!», «Мустаҳзод», «Бўлмаса бўлмас» сингари қўшиқлар, халқаро танловлар ғолиблари Умид Исроилов, Фарангиз Шамсиева, Роҳила Рўзимова, Анвар Собиров, «Сурхон» гуруҳи, «Мумтоз наво», «Гавҳар» рақс ансамбларининг чиқишлари мезбонларда катта таассурот қолдирди.

Япония халқи бу каби концерт ва кўргазма томошалари ташкил этилишида икки давлат раҳбарларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

 

Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 144
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech