Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
29 Avgust 2018
photo_2018-08-29_20-08-59.jpg
Жорий йилнинг 28 август куни пойтахтимиздаги «Туркистон» саройида Ўзбекистон халқ артистлари Изро Малаков ва Муҳаббат Шамаеванинг концерти бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Шерали Жўраев, Муножот Йўлчиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулбаҳор Эрқулова, Юлдуз Турдиева ҳамда бошқа фахрий меҳмонлар иштирок этишди. Концерт дастури олдидан уюштирилган матбуот анжуманида ҳар икки санъаткор ҳам журналистларнинг берган саволларига жавоб берар экан, Ўзбекистон ҳақида фахр билан сўзлаб ўтишди. Дастурни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов олиб борди. Концерт давомида мухлислар “Кўчалар”, “Ўрик гуллаганда”, “Қурбон ўлам” каби қалбларга сингган бир қатор қўшиқларни санъат дарғалари томонидан тинглашди. Дилга яқин ижролар эса давомий олқишларга сазовор бўлди.
Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 176
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech