Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
29 Sentyabr 2018

Тошкентда 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан турли ҳудудлардан келган илғор ўқитувчилар, танловларда муваффақиятли иштирок этган педагоглар, устозлар, олимлар, халқ таълими бўлимлари мутасаддилари тўпланди.

Фото: ЎзА

Тадбир иштирокчилари 28 сентябрь куни пойтахтдаги Мустақиллик майдонида бўлиб, Мустақиллик ва эзгулик монументига гуллар қўйди. «ICT EXPO – 2018» кўргазмаси билан танишди.

Шу куни «Туркистон» саройида Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Президентнинг байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

Фото: ЎзА

Тантанали йиғилишда самарали ва ҳалол меҳнат қилаётган, ўқитиш жараёнига илғор инновацион технологияларни жорий этишга интилаётган педагоглар, устоз ва мураббийларга юксак унвонлар, орден ва медалларни Бош вазир Абдулла Арипов ҳамда Президентнинг маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов тантанали равишда топширди.

Шу ернинг ўзида Халқ таълим вазирлиги томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси – 2018» республика кўрик-танловининг ғолиб ва совриндорлари диплом ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.

Фото: ЎзА
Manba: Matbuot xizmati
Ko'rishlar: 111
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech