Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
11 Avgust 2019
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Қашқадарё вилояти бўлими томонидан 2019 йил 10 август Шаҳрисабз шаҳар Маданият марказида ҳамда 11 август куни Қарши шаҳар Маданият марказида Ўзбекистон халқ ҳофизи Ўктам Аҳмедовнинг “Устоз-шогирд” анъаналарига бағишланган ижодий учрашув кечаси ташкил этилди.  

photo_2019-08-11_22-34-11.jpg

Учрашув жуда кўтаринки руҳда ўтди. Чунки унда нафақат ҳофиз ижодига ҳавасманд ёшлар балки, унинг мухлислари ҳам иштирок этишди. Шу боис учрашувда ҳофиз томонидан нафақат миллий мумтоз қўшиқларимиз ижро этилди, балки миллий созлар ижроси билан ҳам тингловчиларга бир олам завқ улашилди. 

photo_2019-08-11_22-33-43.jpg

Учрашув давомида санъатга иштиёқманд ёшлар учун Ўзбекистон халқ ҳофизи томонидан санъат сирлари ҳақида маҳорат сабоқлари ҳам ўтилди.

photo_2019-08-11_22-34-03.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 14
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech