Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
23 Aprel 2018

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3022 сонли Қарор ижросини таъминлаш ҳамда 25 декабрь куни Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Бадиий Академия рахбар-ларининг хисоботларини муҳокама қилиш юзасидан ўтказилган йиғилишда, устоз саньаткорларнинг меҳнатини қадрлаш ва рағбатлантириш, уларнинг юксак ижодий фаолиятини ёшлар қалбига сингдириш, Ресрублика оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб этиш вазифалари юклатилган эди.  

Ушбу вазифани амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси жорий йилнинг 4 май куни соат16:00 да “Туркистон” санъат саройида “Устозларга эҳтиром” деб номланган маданий-маърифий, концерт-тадбирини ўтказишни режалаштирган.

Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 54
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech