Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
5 May 2018
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3022 сонли Қарори ҳамда 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Бадиий Академия раҳбарларининг хисоботларини муҳокама қилиш юзасидан ўтказилган йиғилишда устоз саньаткорларнинг меҳнатини қадрлаш ва рағбатлантириш, уларнинг юксак ижодий фаолиятини ёшлар қалбига сингдириш, Республика оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб этиш вазифалари юклатилган эди. Ушбу вазифани амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан ўзбек миллий рақс санъати ривожига улкан ҳисса қўшган ва ўзининг бой маданий мероси билан рақс санъатида чуқур из қолдирган устоз саньаткорларнинг меҳнатини қадрлаш, улуғлаш, уларнинг бой ижодий фаолиятини ёшлар қалбига сингдириш, устозлар эришган ютуқларни кенг тарғиб қилиш мақсадида 4 май куни соат 16:00 да “Туркистон” санъат саройида илк бор “Устозларга эҳтиром” деб номланган маъданий-маърифий, концерт тадбири бўлиб ўтди.
IMG_7883.JPG
photo_2018-05-05_15-41-51.jpg
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаев очиб берди.
photo_2018-05-05_15-47-27.jpg
Унда ўзбек рақс санъатининг ривожланиши ва мустаҳкамланишида ўзининг жасорат ва матонати, ақл-заковати, нафосат ва назокати билан миллий рақс санъатимизда ўчмас из қолдирган Уста Олим Комилов, Тамарахоним, Мукаррама Турғунбоева, Гавҳар Раҳимова, Исахон Оқилов ва яна бир қанча рақс соҳасининг ривожи учун хизмат қилган фидойилар эсланди ҳамда уларнинг амалга оширган ишларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
IMG_7894.JPG
Бу каби тадбирлар озод ва обод юртимизда “Устоз ва шогирд” анъаналарини давом эттириб, рақс санъати ривожи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб, ёш авлодни Ватанга мухаббат ва садоқат руҳида тарбиялаётган жонкуяр, фидойи устозларга куч-ғайрат ва шижоат бағишлайди.
IMG_7939.JPG
“Устозларга эҳтиром” деб номланган маъданий-маърифий, концерт тадбирида ўзбек миллий рақс санъатининг дарғалари, Ўзбекистон халқ артистлари, таниқли ва машҳур санъаткорлар Қундуз Миркаримова, Гулнора Маваева, Бернора Қориева, Клара Юсупова ва Вилоят Оқиловалар узоқ йиллик мехнатлари эътироф этилиб “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан устоз санъаткорларга эсдалик совғалари топширилди.
photo_2018-05-05_15-53-19.jpg
Тадбирда устоз санъаткорлар ижро этган рақслар шогирдлар талқинида яна қайта саҳнада намоён бўлди.
photo_2018-05-05_15-56-23.jpg
photo_2018-05-05_15-57-08.jpg
photo_2018-05-05_15-57-52.jpg
Тадбирда устоз санъаткорларни қутлаш мақсадида Ўзбекистон халқ артистлари Ортиқ Отажонв, Озодбек Назарбеков хонанда Шоҳжаҳон Жўраевлар меҳмон бўлди.
photo_2018-05-05_16-08-18.jpg
photo_2018-05-05_15-59-06.jpg
“Устозларга эҳтиром” деб номланган маъданий-маърифий, концерт-тадбири бугунги кунда рақс санъатида ижод қилиб келаётган ёш-ёш раққосаларга устозларнинг ижод намуналарини сингдириш, амалиётда қўллаш, шунингдек, улар яратган мактабни изчил давом эттиришларига туртки бўлиши шубҳасиз.
photo_2018-05-05_15-55-43.jpg
Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 143
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech