Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
8 May 2019
Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган бешта ташаббусни амалга ошириш мақсадида ҳудуддаги аҳоли ва ёшлар ўртасида миллий маданиятни янада ошириш учун бир қатор тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, Когон тумани “Ниёз Ҳожи” МФЙда жойлашган 21-мактабда “Ватан кўнгилдадир — кўнгил Ватанда” шиори остида концерт дастури ўтказилди. Унда “Ўзбекконцерт” ДМ Бухоро вилояти бўлими эстрада хонандалари Жўрабой Ҳафизов, Шерали Абдуллаев, Диёрбек Рустамов ва Саид Жаъфаровлар иштирок этишиб, ўзларининг дилтортар кўшиқлари билан тадбир қатнашчиларини хушнуд этишди. 

photo_2019-05-08_11-57-05.jpg

Шунингдек, мазкур шиор остидаги яна бир тадбир Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида ҳам бўлиб ўтди ва унда эстрада хонандалари Раҳимжон Хўжаев, Диёрбек Рустамовлар ўз қўшиқлари билан барчани мамнун этишди.

Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 122
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech