Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
30 Iyul 2019
Жорий йилнинг 30 июль куни Наманган шаҳридаги З.М.Бобур номли маданият ва истироҳат боғида “Бутунжаҳон одам савдосига қарши кураш куни”га бағишланган тадбир ўтказилди. Унда бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда одам савдоси ва унинг аянчли оқибатлари ҳақида иштирокчиларга тушунтириб ўтилди. 

Наманган3.jpg

Сўзга чиққанлар томонидан бугун мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш, унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида тизимли равишда иш олиб борилаётгани таъкидланди. Тадбирнинг якуний қисмида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Наманган вилояти бўлими томонидан концерт дастури намойиш этилди. 

Наманган4.jpg

Унда бир қатор хонандалар иштирок этишиб, тадбир аҳамиятидан келиб чиқиб, ўзларининг Ватан, оқибат ва инсонийлик ҳақидаги қўшиқлари билан иштирокчиларга хушкайфият улашишди.

Наманган5.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 20
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech