Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
20 Aprel 2018
Ўзбекистон Республикаси кўплаб давлатлар билан дипломатик ва маданий алоқаларни йўлга қўйгани сир эмас ҳеч биримизга. Кўплаб давлатларда ўз маданият кунларини ўтказиб келаётган Ўзбекистон Республикаси бугун Вьетнамда ўз маданият кунларини ўтказмоқда.
photo_2018-04-20_11-38-00.jpg
 Вьетнамнинг пойтахти ҳамда гўзал шаҳарларидан бири Ханой шаҳрида жойлашган Катта опера театрида Ўзбекистон маданият кунларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон халқ артисти Махмуд Намозов ҳамда хизмат кўрсатган артистлар Яхё ва Муҳсин Мўминовлар куйлаган ашулаларни Ханой шаҳри аҳолиси мароқ билан тинглаган бўлса "Бухоро мавжлари" ансамбили рақисга тушганда томошабинлар ҳам қўшилиб рақисга тушишди.
photo_2018-04-20_12-17-05.jpg
 photo_2018-04-19_19-35-22.jpg
Томошабинлар концерт дастурини олиқишлар билан жуда яхши баҳолади. Эслатиб ўтамиз 2012 йил Ўзбекистонда Ветнам давлатининг маданият кунлари бўлиб ўтган, Вьетнамда Ўзбекистон маданият кунлари илк маротаба ўтказилмоқда ҳамда 22 апрелга қадар давом этади.
photo_2018-04-19_17-26-51.jpg
photo_2018-04-19_17-26-50.jpg
Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 136
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech