Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
10 Iyul 2019
Андижон шаҳридаги 1-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг Андижон шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Барчамиз учун бир умр севиб, ардоқлаб, кўзимизга тўтиё қилиб яшайдиган муқаддас макон бўлмиш она Ўзбекистонимизни улуғлаш, уни кўз қорачиғидек асраш, шаъну шарафини ҳимоя қилиш ва юксалтириш, шу олий мақсад йўлида фидо бўлиб яшаш каби эзгу туйғуларни униб-ўсиб келаётган ёш авлод қалбида камол топтириш, Ватанга садоқат, унинг тақдири учун дахлдорлик ҳисси билан йўғрилган мазмунан теран, бадиий етук қўшиқлар яратишни рағбатлантириш ҳамда уларни халқимизнинг маънавий мулкига айлантириш мақсадида ўтказилаётган мазкур танлов орқали йилдан йилга қўшиқчилик санъати учун янги номлар кашф қилинаётгани алоҳида эътиборга молик. 


Андижон.jpg

Шу боис бугун бу танловда қатнашиш кўпчилик ёш истеъдодларнинг мақсадига айланган, десак муболаға эмас. Андижон шаҳрида бўлиб ўтган шаҳар босқичида ҳам бунга гувоҳ бўлиш мумкин эди. Кўтаринки кайфиятда ўтказилган кўрик-танлов натижаларига кўра, ғолибликни қўлга киритган уч нафар иштирокчи танловнинг вилоят босқичида қатнашиш имкониятига эга бўлди.
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 47
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech